Интернет тарифлари арзонлаштирилди – АКТ вазири

Жамият

image

Ўзбекистонда Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди: 1 Мбит/с 40 минг сўмни ташкил этади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

“Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди”, дейди Содиқов.

АКТ вазирига кўра, 2020 йилнинг тўртинчи чорагида Республика бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилган ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинган, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг