“International Job Organization” ХБАнинг иши судга оширилди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2020
4452“International Job Organization – хусусий бандлик агентлиги”нинг мансанбдор шаҳсларига оид жиноят иши бўйича тергов якунига етди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди маълум қилди.
Жиноят иши юзасидан суд тергови ҳаракатлари ўтказилиши учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман судига юборилган.
“International Job Organization – хусусий бандлик агентлиги”нинг мансанбдор шаҳслари нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланганлар.
Э-Суд ахборот тизими орқали автоматик тақсимлаш жараёнида жиноят иши туман суди судьяси А.Эргашевнинг иш юритувига келиб тушган.
“International Job organization хусусий банкдлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари 2019-2020 йиллар давомида 2620 нафар фуқароларимизни Германия, Польша, Дания ва Швейцария давлатларига ишга юборишни ваъда қилиб, ҳар биридан 45,0 млн. сўмгача бўлган тўловларни қабул қилиб, жами 18,4 млрд. сўм пул маблағларни ўзлаштириб юборган.
Тергов давомида мазкур МЧЖ раҳбари Ш.Абдурахманов ҳамда унинг 8 нафар жиноий шерикларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган ва уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Суд муҳокамасига юборилган жиноят иши бўйича етказилган умумий зарарнинг 6 783 190 922 сўми ундирилиши таъминланган бўлиб, шундан 722 768 500 сўм нақд пул маблағлари, 6 060 422 422 сўми эса хатланган мол-мулклардир.
Мазкур жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.
Шунингдек, “International Job organization хусусий банкдлик агентлиги” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар орқали пул маблағларни ўзлаштирганлик ҳолатига оид қисми ҳозирда алоҳида иш юритувга ажратилган бўлиб, мазкур жиноят иши доирасида 10 507 396 044 сўмлик зарар қисми қопланиши таъминланган, шундан 411 000 000 сўм нақд пул ва 10 096 396 044 сўми хатланган мол-мулкларни ташкил қилади. Ушбу жиноят иши бўйича ҳам қисқа муддатларда терговни тамомлаш ва судга юбориш чоралари кўрилади.
Хулоса ўрнида: Судда кўрилаётган ва дастлабки тергов давом этаётган жиноят ишлари бўйича етказилган 18,4 млрд. сўм зарарнинг 17,3 млрд. сўми нақд пул ва мол-мулк кўринишида қопланишига эришилган.
Хабар соат 11:00 да тўлдирилди.
LiveБарчаси