“Интер” Тюрамни сотишга мажбур бўлиши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Интер” жамоаси ҳужумчиси Маркус Тюрам ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “TuttoMercatoWEB” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Милан клуби молиявий муаммолар сабаб 28 ёшли франциялик футболчини сотишга мажбур бўлиши мумкин. “Интер” Тюрам трансферидан камида 65 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда. Хабарларга кўра, бу маблағларни Англия Премьер-лигаси клублари тўлашга тайёр.

Шунингдек, футболчига Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар трансфер амалга ошса, Маркус Тюрам у ерда тўп сураётган укаси Хефрен Тюрам билан бир жамоада ўйнаши мумкин.

Маълумот учун, Маркус Тюрам 2023 йилда Германиянинг “Боруссия Мёнхенгладбах” клубидан эркин трансфер асосида “Интер” сафига қўшилган. Унинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсумда франциялик ҳужумчи “Интер” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ювентус” “Интер” Маркус Тюрам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг