Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди
Жамият
−
08 Февраль 2019
4052Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) этиб қайта номланадиган бўлди.
Қарор биноан:
Агентлик, шу жумладан, Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази мавжуд штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади;
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – директор бошчилик қилади;
Агентлик директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
LiveБарчаси