Instagram’да “stories”га ҳавола қўйиш 2 доллар бўлади

Технология

image

Instagram фойдаланувчилардан постларга ҳаволалар қўшгани учун ҳақ олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания баёнотида айтилган. Aгар тизим амалга оширилса, ҳар бир ҳаволали пост муаллифга 2 долларга тушади.

Бунда фойдаланувчи ўз хабарига ҳаволани қўшганда, бунинг учун 2 доллар тўлашини сўрайдиган ойна пайдо бўлади.

Маълумки, ҳозирги пайтда Instagram'даги энг безовта қилувчи чекловлардан бири - аксарият фойдаланувчиларнинг ўз хабарларига ҳавола қўшиш имкониятининг йўқлиги. Aгар аккаунт тасдиқланган бўлса ёки унга камида 10 минг обуначи обуна бўлса, у ҳолда "stories"га ҳавола қўшиш мумкин. Бошқа фойдаланувчилар учун эса бир нечта вариантлар мавжуд.

Масалан, "профилдаги ҳавола" сарлавҳаси ёки bit.ly каби қисқа ҳаволалардан фойдаланиш.

Instagram бу қулайлик тўлов тўлашга арзийди, деган қарорга келди. Шунинг учун, маъмурият бу хусусият устида тажриба ўтказишни маъқул кўрди.

Ҳаволаси бўлган ҳар бир хабарга 2 доллардан ажратиш одатий фойдаланувчи учун ҳам, бизнес-аккаунт учун ҳам қимматга тушиши мумкин. Лекин, ушбу хусусият товар ва хизматларни, блогларни ва бошқа шахсий лойиҳаларни реклама қилиш учун янги имкониятларни очиб беради.

Маълумот учун, Facebook корпорацияси Instagram'ни 2012 йил 9 апрелда 1 миллиард долларга сотиб олган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Facebook Instagram

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг