Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади – Президент қарори

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади, жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилиши таъминлайди.

Белгиланишича, 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган товарларни (оқ ва бошқа шакардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 2021 йил 31 декабрга қадар қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар