Infinity резиденциясидан хонадон харид қилиш учун 8 сабаб
Бизнес
−
15 Январь 2021
9346Янги Infinity турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш сабабларининг ҳаммасини бирдан санаб ўтиш қийин, шунинг учун бу сафар биз уларнинг саккизтаси ҳақида сўз юритамиз.
Infinity'ни танлашнинг биринчи сабаби — бу яна битта апартамент ютиб олиш имкониятидир. Golden House 15 январдан бошлаб ноёб акция эълон қилмоқда: Infinity ТЖМдан хонадон харид қилганингизда, Golden House турар жой мажмуаларининг биридан яна бир хонадон ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз.
Иккинчи сабаб: инновацион эко-концепция.
Golden House'дан Infinity лойиҳаси 5 та турар жой биносини ўз ичига олади. Уларнинг тўрттаси табиат унсурлари — ер, сув, ҳаво ва оловнинг, бешинчиси эса руҳнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади. Премиал мажмуа Абдулла Қодирий ва Истиқбол кўчалари кесишмасида жойлашган (мўлжаллар: Япония элчихонаси, Соғлиқни сақлаш музейи, 1-сонли ҳукумат поликлиникаси).
Учинчи сабаб: Infinity'нинг меъморий ва дизайнерлик ечими дунё миқёсидаги Chapman Taylor ва Benoy номли Британия бюроларига ишониб топширилди. Биринчи компания 1959 йилдан бошлаб Лондон Скотленд-Ярди ва 90 та давлатда 2 000 дан зиёд лойиҳалари билан дунёга танилган. Иккинчиси — Абу-Дабидаги Ferrari World кўнгилочар боғи ва Лондондаги Хитроу (Heathrow) аэропортининг янги терминаллари лойиҳаси билан машҳур.
Тўртинчи сабаб: юқори мақомни белгиловчи апартаментлар.
Infinity — бу юқори даражадаги ҳаёт учун маскандир. Мажмуа ҳудудига киришданоқ унинг меҳмонлари ва аҳолиси ҳашамат муҳитига шўнғийди. Резиденциянинг кириш қисми интерьерида беками-кўст дид, қулайлик ва ҳашамат ҳиссини улкан маҳорат билан мужассам этган дунёнинг энг яхши меҳмонхоналарини эслатади.
Британия архитекторлари Infinity'нинг ҳар бир биносига ноёблик ва индивидуаллик беришган. Ҳаттоки, турар жой мажмуасининг баландлиги ҳам 12 қаватдан 16 қаватгача ўзгариб туради. 4-қаватдан эса Ўзбекистоннинг беқиёс тоғларини томоша қилиш имконияти бор.
Бешинчи сабаб: тарҳларнинг хилма-хиллиги.
Ҳар ким ўзи учун орзусидаги хонадонни топа олади, негаки девелопер 30 дан зиёд тарҳдаги хонадонларни тақдим этади. Шу билан бирга, фойдасиз майдонлар йўққа чиқарилган, қисмларга бўлиш эса пухта ўйланган ҳолда амалга оширилган.
Infinity шундай ишлаб чиқилганки, унда ҳар бир метр майдондан фойдаланилади. Ёпиқ омборхоналар ва ўрнатилган мебел жавонлари буюмларни сақлаш муаммосини ажойиб тарзда ҳал қилади. Кенг меҳмонхоналар байрамлар ва йиғилишлар ўтказиш имконини беради.
Infinity'дан хонадон харид қилишнинг олтинчи сабаби: юқори пассив даромад олиш имконияти.
Infinity лойиҳаси айни дамда котлован босқичида бўлиб, бу одатда инвестиция (сармоя) киритиш учун энг қулай босқич ҳисобланади. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, кўчмас мулк нархи қурилиш жараёнида 20–30 фоизга ошади.
Еттинчи сабаб — бу девелопернинг ишончлилиги ва тажрибаси. Қурувчилар ишончсиз бўлса, дастлабки сармоялар хавфли бўлиши мумкин, бироқ Golden House компанияси бозорда 2010 йилдан буён фаолият олиб боради. 10 йил давомида 30 дан зиёд объектлар қурилди, уларнинг кўпчилиги белгиланган муддатдан 3–6 ой аввал ишлатишга топширилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг майида қабул қилинган “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қурилаётган кўчмас мулк харидорлари йўлиқиши мумкин бўлган хавфни камайтирди.
Бирмунча вақт ўтиб Infinity апартаментлари юқори даромад олиб келувчи активга айланади ва давлатманд ҳамда хорижлик инсонлар учун ниҳоятда талаббоп бўлади.
Ниҳоят, саккизинчи ва муҳим сабаблардан бири — турар жой мажмуасининг пойтахтнинг қоқ марказида жойлашганлиги, туманнинг ноёб инфратузилмаси Infinity'даги шинам ҳаёт учун яна бир ёқимли туҳфа бўлади. Шу ерда қад ростлайдиган савдо-кўнгилочар маркази мажмуа аҳолиси ва меҳмонлари учун навбатдаги ғаройиб совғалардан бирига айланади.
Қандай қилиб битта хонадон харид қилиб, иккита хонадонга эга бўлиш имкониятини қўлга киритиш мумкин?
Infinity'дан хонадон харид қилиб, девелопердан яна битта хонадон ютиб олиш имкониятини қўлга киритиш учун сизда уч ой бор. Бундай ноёб имкониятни қўлдан бой берманг!
Савдо офисида ёки сайт орқали сиз 30 дан зиёд тарҳларни кўришингиз ва ўз апартаментларингиз унсурини танлашингиз мумкин.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Ирригация институти, “Новомосковская” ТЖМ.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси