Infinity: пойтахт марказидан шаҳарга нигоҳ

Бизнес

image

Тошкентнинг қоқ марказида, Абдулла Қодирий ва Истиқбол кўчалари кесишмасида жадал суръатларда ҳашаматли Infinity резиденцияси қурилиши кетмоқда. Биринчи блок деворлари қад кўтаришни бошлади, иш эса куну тун давом этмоқда. Қурилиш босқичида хонадонлар тезда ўз соҳибларига эга бўлмоқда ва яқин орада замонавий турар жой мажмуаси ўзининг илк эгаларини қабул қилади.

Лойиҳа муаллифлари мажмуани Ўзбекистон кенгликлари ва тоғ чўққиларидан илҳомланган ҳолда ишлаб чиққанлар. Халқаро меъморчилик ва дизайн бюролари ишининг натижаси ўлароқ 5 та бинони ўз ичига олган мажмуанинг эко-концепцияси пайдо бўлди. Биноларнинг тўрттаси табиат унсурларини ифода этади — ер (Terra), сув (Aqua), ҳаво (Aer), олов (Ignis), бешинчи унсур эса барчасини бирлаштиради  ва қалб (Spirit)нинг тимсоли бўлиб хизмат қилади.

Infinity'нинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда экологик софлик ва табиат билан уйғунликка урғу берилган. Биноларнинг юқори қаватларида ажойиб микроиқлим яратадиган кўкаламзорлаштирилган террасалар кўзда тутилган. Яшил барглар билан ўралган бино фасадлари тўғридан-тўғри қуёш тафтидан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайди. “Машинасиз ҳовли” концепцияси ҳам ҳудуднинг экологиясига ижобий таъсир кўрсатади. Мажмуа ҳудуди бегоналар учун ёпиқ ва автотранспорт воситаларидан холи, автомобиль эгалари эса уларни ерости ёки ерусти автотураргоҳларда қолдиришлари мумкин бўлади.

Infinity'нинг ички кўриниши ташқи қиёфасига мос келади: жамоат жойлари ва хонадонлар ҳудуд каби кенг ва бепоён. Ҳар бир бино ўзгача услубда безатилган, аммо уларнинг барчасини бир мавзу бирлаштириб туради: табиий ранглар ва оҳанглар. Блокларда хонадонлар сони турлича – биттадан тўрттагача. Тарҳларнинг ўзига хос хусусияти – ҳар бир хонадонда ўзининг террасаси бор. Мисол учун, тўрт хонали хонадонларда 9 метр майдонга эга террасалар мавжуд. Агар сиз компьютерда ишлайдиган бўсангиз, бу ерда тоза ҳавода ишлаш учун ажойиб шинам муҳит яратиш мумкин. Дам олиш кунларида эса янгиланаётган пойтахт ёки тоғлар манзарисини томоша қилган ҳолда чойхўрлик уюштириш ҳам мумкин.

Мажмуада тақдим этилаётган хонадонлар дастлабки таъмир ишлари билан тақдим этилади. Барчаси индивидуал дизайнерлик лойиҳасига мувофиқ сўнгги пардозлаш ишларини бошлаш учун тайёр ҳолда бўлади, яъни хонадонда барча коммуникация тизимлари ўтказилади, кириш эшиги ва деразалар ўрнатилади, гипсокартонли шифтлар қоқилади, поллар текисланади. Турар жой мажмуасини хонадон эгаларининг истакларини рўёбга чиқарадиган ва уларнинг вақт ва маблағларини тежаш имконини берувчи “Ақлли уй” интеллектуал тизими бошқаради.

Luxury тоифасидаги мажмуа шундай жойлаштирилганки, ҳаёт учун барча керакли нарсалар ё мажмуа ҳудудида, ё пиёда юриш масофасида жойлашган. Муҳим ижтимоий-маиший объектлар, дам олиш жойлари, шахсий болалар боғчаси ва яқин орада мактаблар, ўқув марказлари, савдо нуқталари ва хиёбонлар, метро станциялари ва жамоат транспорти бекатлари – буларнинг барчаси резиденцияни барча ёшдаги инсонлар учун қулай ва шинам қилади. Тўсиқсиз кириш йўлаклари ёрдамида эса имконияти чекланган инсонларга алоҳида қулайлик яратилган.

Эслатиб ўтамиз, яқин орада биз Infinity мажмуасидан хонадон харид қилиб, совға тариқасида Golden House'дан яна бир хонадон ютиб олган мижозни аниқлаймиз. Бу акция қурилиш босқичида хонадон харид қилишнинг афзал эканлигини яна бир бор исботлайди.

Пойтахтнинг энг кутилган лойиҳаси қурилиши кескин суръатларда давом этмоқда — бугунгидан кўра арзонроқ нархлар бошқа бўлмайди. Маблағларингизни манфаатли инвестиция қилиш имкониятидан фойдаланиб қолинг ёки ўзингиз учун хонадон харид қилинг – ахир бу резиденция фаровон бўлиб бораётган, меҳмондўст, аммо замонавий ва илғор янги Тошкентнинг тимсоли бўлади.

Батафсил маълумот қуйидаги телефон рақами орқали ёки марказий савдо офисида: (+998) 78−888−18−88.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбекс тумани, Осиё кўчаси, 3.
Мўлжал: Orient Finans Bank, “Новомосковская”ТЖМ.

Call-марказ: (+998) 78−888−18−88.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг