Infinity — кўчмас мулкка бўлган ақлли инвестиция
Бизнес
−
12 Март 2021
3954Таҳлилчиларнинг башоратларига кўра, кўчмас мулк бозорида нархларнинг тушиши якунланди ва яқин йилларда секин-аста, лекин аҳамиятли ўсиш кузатилади. Демак, ҳозир — кўчмас мулкка сармоя киритиш учун энг яхши фурсат! Тошкентда энг манфаатли инвестиция киритиш — бу котлован босқичида ишончли девелопер билан келишувга эришишдир. Негаки айнан шу босқичда энг яхши таклифлар амал қилади, нархлар арзон бўлади. Қурувчи компания, лойиҳа ва хонадон тўғри танланса, нарх ошиши аввалги босқичга қараганда тахминан 30-40 фоизга юқори бўлади.
Дастлабки босқичда кўчмас мулкка сармоя киритиш ва қурилиш якунлангандан сўнг уни сотиш жараёни ривожланган давлатларда энг машҳур инвестиция стратегияси бўлиб қолмоқда. Аммо хонадонни нима мақсадларда харид қилишга қарамай (ўзингиз учун ёки бизнес учун), бозордаги энг қадрли таклифларга урғу бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Аввало Ишончли қурувчи компанияни танланг. Яхши девелопер — бу кўп йиллик тажриба, муваффақиятли тугалланган лойиҳалар, нуфуз, сифатли маркетинг ва мижоз билан очиқ муносабат.
Қурувчининг барча таклифларини ўрганиб чиқинг. Ҳар бир компаниянинг айнан сизга тўғри келиши мумкин бўлган “дурдонаси” бўлади.
Ўз эҳтиёжларингизни аниқлаб олинг. Шахсий инфратузилманинг мавжудлиги — бу замонавий турар жой мажмуаларида шундоқ ҳам бўлиши керак бўлган жиҳатлардан. Нуфузли қурувчи компаниялар ижтимоий объектларни нолдан барпо қилишади. Шахсий мактаби, болалар боғчаси, тижорий майдонлари бўлган турар жой мажмуасига эътибор қаратинг.
Компания томонидан тақдим этиладиган барча имтиёзлар ҳақида билиб олинг. Бу қулай бўлиб тўлаш шартлари, чегирмалар, совғалар, индивидуал тарзда тақдим этилувчи молиявий дастурлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Ёдда тутинг: барқарор инфляция туфайли муддатли тўлов харидор учун манфаатли бўлиши мумкин.
Нафақат лойиҳа дизайнини, балки унинг мувофиқлигини ҳам баҳоланг. Ўсимликларнинг кўплиги ва панорамали табиий манзаралар катта талабга эга. Бундай хонадонларда инсон ўзини табиатга яқинроқ ҳис қилади ва бу уларнинг шаҳар аҳолиси интилувчи экологик софликка бўлган эҳтиёжини қондиради.
Бугунги кунда Тошкентдаги энг истиқболли лойиҳалардан бири — бу INFINITY резиденцияси бўлиб, у юқорида айтилган барча талабларга жавоб беради. Бу пойтахт марказидаги юқори рентабелликка эга ноёб турар жой мажмуасидаги апартаментлар нархлари тегишлича нархда бўлса-да, фойдали чегирмалар ва яна бир хонадон ютиб олиш имконияти туфайли харидорлар орасида катта қизиқиш уйғотган. Лойиҳа ҳақиқатан ҳам янгича ва у билан танишиб чиқишга арзигулик!
Айни дамда INFINITY резиденцияси қурилишнинг илк босқичида ва бу инвестиция киритиш учун энг яхши фурсат. Қурилиш якунлангандан сўнг эса у ҳаётнинг барча соҳаларини мужассам қилган ҳақиқий воҳага ва фаровонлик концепциясининг тимсолига айланади. Деразалардан ғаройиб манзаралар, ривожланган инфратузилма, турли хилдаги хонадон тарҳлари ва маданиятли қўшнилар! Бундан катта орзу бўладими?
Golden House'нинг INFINITY лойиҳаси бўйича манфаатли таклифларидан чекланган муддат фойдаланиш мумкин. Бунинг устига, айни дамда баҳорий байрамлар, хусусан, Наврўз муносабати билан ажойиб акциялар амал қилмоқда!
Ҳаракат қилиш вақти! Яшаш вақти! INFINITY вақти!
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Orient Finance Bank
Телефон: (+998) 78−888−18−88
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь