Infinity'га сармоя — келажакка сармоя!
Бизнес
−
18 Декабрь 2020
6493Кўчмас мулк энг ишончли ва манфаатли инвестицион маҳсулотлардан бири бўлиб қолмоқда. Ўсиб бораётган инфляция шароитида фойдали ва хавфсиз инвестиция масаласи кўплаб тадбиркорларни доим ўйлантириб келади.
Golden House ўзининг юқори рентабеллик ва ёрқин истиқболга эга премиум тоифасидаги янги лойиҳаси — Infinity'ни тақдим этди. Бу лойиҳа пойтахт марказининг ниҳоятда қулай қисмида жойлашганлиги, қулай транспорт тизимига эгалиги ва инфратузилма объектларига бой эканлиги билан ажралиб туради.
Infinity — бу Тошкентнинг қоқ марказида янги диққатга сазовор жойлардан бирига айланишга лойиқ бўлган лойиҳа. Мажмуанинг турар-жой майдони бешта ноёб бинодан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири олам унсурларининг тимсоли бўлиб хизмат қилади: олов, сув, тупроқ, ҳаво ва руҳ. Бу премиум тоифасидаги турли қаватли замонавий бинолар майинлик, софлик ва чексизликни ўзида мужассам этган.
Infinity ҳар бир инсоннинг кўнглидан ўзгача жой олади ва бешта турар-жой корпусларида кўплаб турдаги тарҳларни тақдим этади. Премиум тоифасидаги апартаментлар сизга қувонч бағишласа, ривожланган инфратузилма объектлари ўз домига тортади. Аввал кўп куч ва вақт талаб қилган иш ва жойлар — дўконга боришдан тортиб фарзандингизни боғчага олиб боришгача, — ҳаммаси пиёда юриш масофасида жойлашган.
Биноларнинг биринчи қаватларида шинам қаҳвахоналар, очиқ ҳаводаги ёзги айвонлари бор ғаройиб ресторанлар, янги форматдаги бренд дўконлари, косметика ва атторлик маҳсулотлари бутиклари, дорихона ва электроника дўконлари жойлашади. Замонавий мажмуани савдо марказисиз тасаввур қилиб бўлмайди, шу боис мажмуа ҳудудида 52 000 м² майдонни эгаллайдиган алоҳида савдо-кўнгилочар маркази қурилиши кўзда тутилган. СКМ бутун Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини ўзига жалб қилувчи ажойиб масканга айланади.
Нима учун айнан ҳозир инновацион Infinity'да хонадон харид қилиш шунчалик манфаатли? Кўчмас мулкка сармоя киритишнинг халқаро тажрибаси кўрсатиб турибдики, котлован босқичида хонадон харид қилиш энг фойдали сармоя бўлади. Апартаментлар нархи ҳар бир кейинги қават қурилиши билан ўсиб боради ва бинонинг тўлиқ тайёр бўлиши вақтида сиз харид қилган хонадоннинг нархи икки баробаргача кўтарилиши мумкин. Ҳар жиҳатдан пухта ўйланган, ўзида барча замонавий технологияларни мужассам қилган Infinity'дан жозибалироқ турар-жой мажмуасини тасаввур қилиш қийин. Айнан шунинг учун сизнинг бугунги сармоянгиз яқин келажакда манфаатли сотиш мумкин бўлган мулкка айланади.
Эътиборли жиҳати, мажмуанинг қурилаётган корпусларидаги апартаментларга 1 январгача махсус нархлар амал қилмоқда. Қолга 10 кун давомида энг қулай нархларда хонадонларни бронлаш мумкин, ундан сўнг эса нархлар сезиларли даражада ортиши кутилмоқда. Айни дамда Golden House лойиҳаларида хонадон харидорлари учун ноёб акциялар кетмоқда ва қулай харид шартлари тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, Янги йил муносабати билан, 31 декабрга қадар хонадон харид қилган мижозларга ёқимли совғалар ҳам туҳфа этилади.
Golden House савдо офисларига ташриф буюринг, байрам муҳитидан завқ олинг ва манфаатли келишувларни амалга оширинг!
Лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот олиш ва савдо офисларида учрашув белгилаш учун телефон рақами: (+998) 78−150−11−11
Golden House марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси