Индонезиядаги қурол-яроғ омборида ёнғин чиқди 

Олам

image

Индонезия армиясининг Ғарбий Ява провинциясидаги ўқ-дорилар омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Antara News” агентлиги хабар берди.

Мамлакат пойтахти Жакарта яқинидаги ўқ-дорилар омбори портлаб кетган. Дастлаб маҳаллий ҳукумат ёнғин назорат остида эмаслигини билдирган. Янги портлашлар серияси ўт ўчирувчиларни ўз ишларини бажаришга ва периметрга яқинлашишга тўсқинлик қилган. Аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинмоқда. 

Воқеа жойига ўнлаб ҳарбийлар ҳам юборилган. Ҳозирги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Тахминларга кўра, ёнғин базанинг яроқлилик муддати ўтган снарядлар сақланадиган қисмидан бошланган. 

Кейинчалик генерал Муҳаммад Ҳасан ёнғин назоратга олингани ва унинг сабаблари ўрганилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлган, оқибатда 43 киши ҳалок бўлганди. Бугун, 31 март куни Россиянинг Бошқирдистон Республикасида содир бўлган ёнғин оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Индонезия Жакарта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг