Индонезияда Мерапи вулқони отила бошлади
Олам
−
09 Август 2021
3262Индонезиянинг Ява оролида жойлашган Мерапи вуулқони отила бошлади. Кеча, 8 август куни вулқон кратеридан улкан кул тутуни тепага кўтарилиб, бир неча аҳоли пунктларига ёғилган ва тахминан етти марта лава отилиши кузатилган.Бу ҳақда "Associated Press" нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат вулқондан 5 км радиусда яшайдиган аҳолидан ўз уйларини тарк этишни сўрамоқда. Ҳозирча табиий офатдан жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида, Мерапи — Индонезиядаги энг фаол уйғоқ вулқон. У Марказий Ява провинциясида, Жакарта шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, баландлиги 2910 метрга тенг. Ушбу вулқонинг кучли отилиши сўнгги марта 2010 йилда кузатилган ва оқибатда 347 киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Германияда 13 минг йил “ухлаган” вулқон ҳаракатга келгани ва Италияда Европадаги энг йирик вулқон отилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь