Индонезияда қочқин роҳинжа мусулмонларига ёрдам кўрсатилмоқда
Олам
−
27 Декабрь 2022
5196Сўнгги ҳафталарда камида 20 нафар роҳинжа мусулмони денгизда ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ қочқинлар бўйича агентлигига таяниб “Reuters” маълум қилди.
Қайд этилишича, юзлаб қувғинга учраган мусулмонларни олиб кетаётган қайиқлар Индонезияда тўхтаган, қолганлари эса ҳалок бўлган. Улар Ҳинд океанида сузаётгани айтилмоқда.
“Индонезиянинг Аче провинциясида жорий йилнинг 26 декабрида қайиқ қирғоққа чиқиб кетган. Унда 174 нафар роҳинжа мусулмони бор бўлган. Уларнинг аксарияти сувсизланган, чарчаган ва денгизда бир неча ҳафта сузганидан сўнг шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган”, дейди маҳаллий табиий офатлар агентлиги.
Роҳинжа мусулмонларига ёрдам кўрсатувчи Аракан лойиҳаси вакили Крис Леванинг айтишича, ушбу қайиқ аввалроқ ғойиб бўлгани ва чўкиб кетиш хавфи бўлгани маълум қилинган қайиқ билан бир хил.
Кеча, 26 декабрь куни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги 2022 йил роҳинжа мусулмонлари учун деярли ўн йилликдаги денгиздаги энг ҳалокатли йиллардан бири бўлиши мумкинлигини айтди. Чунки уларнинг сони ортиб бормоқда, Бангладешдаги қочқинлар лагерлардаги ночор шароитлардан қочиб кетмоқда.
Бангладеш билан чегарадош буддистлар истиқомат қилувчи Мянмада роҳинжа мусулмонлари узоқ вақтдан бери таъқиб остида қолмоқда. Кўп йиллар давомида улар мусулмонлар кўп бўлган Таиланд, Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларга қочиб кетмоқда. Улар денгиз тинчроқ бўладиган ноябрь ва апрель ойлари орасида йўлга чиқишади.
Бангладешда 1 миллионга яқин одам гавжум шароитда яшайди. Уларнинг аксарияти – юз минглаб одамлар 2017 йилда Мянма армияси томонидан амалга оширилган ҳалокатли босқиндан қочган.
Ҳуқуқ гуруҳлари лагерларни тарк этганлар сони сезиларли даражада ошганини қайд этди, ўтган йили тахминан 500 нафардан бу йил тахминан 2400 нафарга етди. Оммавий кўчиб кетишга нима сабаб бўлаётгани аниқ эмас. Баъзи фаолларнинг фикрича, Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб COVID чекловлари олиб ташланиши, бу роҳинжа мусулмонлари учун қулай жой бўлиши мумкин.
“Биз Бангладешнинг энг йирик қочқинлар лагеридан Индонезия халқи бизга таълим олиш имкониятини беради деган умидда келдик”, дейди индонезиялик шифокорлардан ёрдам олаётган роҳинжа мусулмони Умар Фарух.
Индонезияда тўхтатилган бу қайиқ охирги ҳафталарда минтақа бўйлаб қайиқларни тўхтатиш ва қутқариш бўйича олиб борилган ишларнинг энг сўнггисидир.
25 декабрь куни Ачега етиб келган қайиқда яна 57 нафар роҳинжа мусулмони бор эди, 230 кишини олиб кетаётган яна иккита қайиқ эса ноябрь ойида тўхтатилган эди.
Декабрь бошида Шри-Ланка ҳарбий-денгиз кучлари 104 роҳинжа мусулмонини, Таиланд ҳукумати эса сузувчи сув идишига ёпишиб қолган олти кишини қутқариб қолган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь