Индонезияда футболчи чақмоқ уришидан ҳалок бўлди (видео)
Спорт
−
12 Февраль
12630Жорий йилнинг 10 февраль куни Индонезиянинг “Персикас Субанг” футбол клуби аъзоси ўйин вақтида чақмоқ урушидан вафот этди. Бу ҳақда “Diario As” хабар берди.
Манбага кўра, ҳолат ўртоқлик ўйинида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда, “Персикас Субанг” жамоасининг 30 ёшли футболчиси кучли чақмоқ уришидан кейин йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Воқеа Бандунг шаҳрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, футболчи зудлик билан касалхонага ётқизилган, бироқ жиддий жароҳат олгани сабабли вафот этган.
Эътиборлиси, Индонезияда бундай ҳолат биринчи марта бўлиши эмас. 2022 йилнинг август ойида ҳам мамлакатда шунга ўхшаш ҳолат кузатилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь