Индонезияда бедарак йўқолган аёлнинг жасади питоннинг ичидан топилди
Олам
−
26 Октябрь 2022
34578Индонезияда етти метр узунликдаги питон 54 ёшли аёлни бутунлай ютиб юборди. Бу ҳақда “Coconuts” портали хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 23 октябрида Индонезиянинг Бетара округида теримчи аёл ғойиб бўлган. Полиция ходимлари ва индонезиялик ҳамкасблари аёлни қидиришган. Улар фақатгина аёлга тегишли сандал, кўйлак ва пичоқни топишган.
Тинтув чоғида полиция ходимлари қорни шишиб кетган етти метрлик улкан питонни топган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари илоннинг қорнини кесиб, у ерда ўлик аёлнинг жасадини топган.
“Биз илон ичидан топганимизда жабрланувчининг жасади чиримаган эди. Бу шуни англатадики, у яқинда бутунлай ютиб юборилган", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь