Иньеста футболчилик фаолиятини якунлади
Спорт
−
08 Октябрь
3818Испаниялик афсонавий ярим ҳимоячи Андрес Иньеста футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
40 ёшли ярим ҳимоячи узоқ вақт давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилди. Андрес 2003 йилдан 2018 йилгача каталонияликларнинг асосий жамоасида ўйнаган. Каталония жамоаси таркибида Иньеста кўплаб совринларни қўлга киритди, жумладан, Ла Лига ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқди.
“Барса”дан кейин Иньеста Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасида ўйнади. Унинг охирги тўп тепган клуби БААнинг “Эмирейтс” клуби бўлди. Ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси сафида 131 та ўйин ўтказиб, 13 та гол уриб, Жаҳон ва Европа чемпионатида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси