Имтиҳон арафасида Самарқандда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган “уддабурон” ушланди
Жамият
−
02 Август 2021
4060Самарқанд вилояти Иштихон туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб, бунинг эвазига 2 700 АҚШ доллари олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Б. пора билан қўлга тушган. У фуқаро А.дан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 700 АҚШ доллари пора олган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада фуқарони пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва институт ходими ушланди.
LiveБарчаси