Имрон Хон: Покистон энди жангарилар учун бошпана эмас
Олам
−
17 Февраль 2020 5075 1 дақиқа
Бугун, 17 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Покистон энди жангарилар учун бошпана бўлмаслигини айтди. Шунингдек, унинг маъмурияти Афғонистондаги тинчлик жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини билдирди.
Халқаро хамжамият томонидан Афғонистон билан чегарадош минтақада "Толибон" ва бошқа экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётган Покистон ҳар қандай битим ва хавфсизликнинг калити деб қаралади.
"Ўтмишда қандай вазият юзага келган бўлса ҳам, ҳозир бизга битта нарса керак: Афғонистондаги тинчлик”, дейди Хон. Аввалроқ, Афғонистоннинг иккинчи вице-президенти Сарвар Даниш Имрон Хонни толибларга Покистондаги афғон қочқинлар лагерларидан янги жангариларни ёллашга рухсат беришда айблаган эди.
Ўтган ҳафта расмийларнинг таъкидлашича, "Толибон", Афғонистон ва АҚШ хавфсизлик кучлари етти кунлик "зўравонликни тўхтатиш" бўйича сулҳни имзолаган эдилар. Ушбу қадамга тўлиқроқ келишув эълон қилинишидан олдин ишончни мустаҳкамлаш чораларининг бир қисми сифатида қаралди. Аммо, дам олиш кунлари қон тўкилиши, жумладан, Қундуз вилоятида "Толибон" ҳужуми давом этди.
Эслатиб ўтамиз, aфғонистонлик қочқинлар 1979 йилда Совет Иттифоқининг Афғонистонга қўшин киритишидан кейин Покистонга кела бошлаганлар. Маълумотларга кўра, Покистонга жойлашган қочқинлардан "Толибон" ҳаракати ўзи учун жангарилар тайёрлаган.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025