Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга таклиф қилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Имомали Раҳмон Тошкентга етиб келибоқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт, энергетика, транспорт, таълим, маданият ва сармоялар соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари икки давлатнинг кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга расмий ташриф билан Душанбе шаҳрига боришни таклиф қилган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Иккинчи маслаҳатлашув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибига сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг