Имомали Раҳмон МО давлатлари раҳбарлари фахрий ёрлиғининг биринчи соҳиби бўлди

Жамият

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида “Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

“Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга биринчи олий мукофот — “Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий ёрлиғи”ни тантанали равишда топширди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, мукофот Тожикистон раҳбарига Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, яхши қўшничилик, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликдаги хизматлари учун Марказий Осиё минтақасининг қолган тўртта давлат раҳбарлари иштирокида топширилган.

Қайд этилишича, Имомали Раҳмон тарихда бундай мукофотнинг биринчи соҳиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 5 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари — Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Каспий денгизи соҳилида норасмий муҳитда учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг