Имомали Раҳмон Мирзиёевни 65 ёши билан табриклади
Жамият
−
24 Июль 2022
7439Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилаган.
Бундван ташқари, икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунида эришилган келишувларни бажариш бўйича “йўл харитаси”ни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланган.
Энг аввало энергетика соҳасидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Жорий йил сентябрь ойида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.
Маълумот учун, бугун Президент Шавкат Мизиёев 65 ёшни қарши олди.
LiveБарчаси