“Imarat Development” лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов қўлга олинди
Crime
−
13:49 4732 2 minutes
“Imarat Development” лойиҳаси билан боғлик иш доирасида икки киши процессуал тартибда қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, “Imarat Development” қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов ва Ж.А. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва Жиноят-процессуал кодекснинг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.
Маълумот учун, Жиноят-процессуал кодекснинг 227-моддасига кўра суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида жойлашган “Imarat Development” масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатганди.
Live
All01 November
01 November
01 November