Илон Маскка 500 та хат ёзган йигит Теsla’га ишга олинди
Олам
−
02 Ноябрь
18716Ҳиндистонлик Дҳрув Лоя исмли эркак америкалик миллиардер, SpaceХ ва Х асосчиси Илон Маскка 500 та хат ёзиб, унинг Теsla компаниясига ишга қабул қилинди. Бу ҳақда “Mint” хабар берди.
У ўз орзуси йўлида кўплаб қийинчиликларга дуч келган, жумладан, ижара ва тиббий суғуртасини йўқотган, лекин чидамли бўлиб, охир-оқибат ўз саёҳати билан бошқаларни илҳомлантирган.
Лоя илк бор АҚШга талаба сифатида халқаро дастур орқали борган. У Америка университетини яхши баҳолар билан муваффақиятли тамомлаган. Ўқишни тугатгандан сўнг Лоя IТ-компанияларида ҳеч қандай маошсиз амалиёт ўтаган. Бироқ яхши резюмега қарамай, у иш топа олмаган. Беш ой давомида йигит дўстлари билан тунаб, ижтимоий таъминотсиз яшаб, визаси муддати тугагани сабабли яқин орада депортация қилинишидан қўрқиб юрган.
У умидсизликка тушиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам энг машҳур электромобилларни ишлаб чиқарадиган миллиардер Илон Маскка тегишли Теsla компаниясига ишга киришга қарор қилган. Лоя 300 мартадан ортиқ ариза топширган, компаниянинг турли бўлимларига 500 га яқин хат юборган, шунингдек, беш ой давомида ўнга яқин суҳбатдан ўтган. Охир-оқибат, унинг ҳаракатлари муваффақиятга олиб келган: у компаниядан таклиф олган ва техник ёрдам бўйича мутахассисга айланган.
Лоя ўзининг LinkedIn саҳифасида Илон Маскнинг Теsla компаниясига ишга жойлашиш ҳақидаги илҳомлантирувчи саёҳати билан ўртоқлашган.
LiveБарчаси