Илон Маск ядро уруши хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

SpaceX асосчиси Илон Маскнинг айтишича, Қрим Россия хавфсизлигининг калитидир ва уни Москвага бой бериш Гавайи ва Перл-Ҳарборни АҚШга бой бериш билан баробар бўлади. Бу ҳақда у Twitter’да ёзиб қолдирди.  

“Хоҳлайсизми ёки йўқ, Қримга Россия мутлақо Россиянинг асосий қисми сифатида қарайди. Қрим жанубий ҳарбий-денгиз базаси бўлгани учун Россиянинг миллий хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳим. Унинг нуқтаи назаридан, Қримнинг йўқотилиши АҚШ учун Гавайи ва Перл-Ҳарборнинг бой берилиши билан бир хил”, дейди у. 

Америкалик тадбиркор ядро қуроли борасида ҳам ўз фикрини билдирди ва ядро уруши хавфидан огоҳлантирди. 

“Агар Россия ўз армиясинининг йўқ қилинишига дуч келса ва НАТО қаршисида тўлиқ мағлубиятга учраса, у ядро қуролидан фойдаланади, кейин НАТО ядровий қурол билан жавоб беради ва цивилизация тугайди”, деб даъво қилмоқда америкалик тадбиркор. 

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Маск Украинадаги тинчлик шароитлари ҳақидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан куч билан эгаллаб олинган ҳудудлар (Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье)да БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин. Шундан сўнг, шу ҳафта Украинанинг Германиядаги элчиси лавозимини тарк этаётган Андрий Мельник инглиз тилидаги беҳаё иборани ишлатиб, унга “ортга чекинишни” маслаҳат берди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг