Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринга тушиб кетди

Олам

image
0:00
0:00
download

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск “Bloomberg” агентлиги версиясига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рейтингида учинчи ўринга тушиб кетди.

Агентлик Илон Макснинг бойлигини 160,6 миллиард долларга баҳолаган. 

Қайд этилишича, америкалик тадбиркор Tesla акциялари қийматининг пасайиши туфайли 3 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрган.

Франциянинг LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компанияси бош директори Бернард Арно рўйхатнинг иккинчи ўрнига кўтарилган. “Bloomberg” агентлиги унинг бойлигини 161,2 миллиард долларга баҳолаган. 

Ҳозирда Amazon раҳбари Жефф Безос 190 миллиард доллар билан энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бироқ “Forbes” журнали Илон Маск бойлик бўйича ҳали ҳам Amazon раҳбари Безосдан кейин иккинчи ўринда туради, деб ҳисобламоқда. Журнал маълумотларига кўра, унинг бойлиги 151 миллиард долларни ташкил этади.

Сардор Нурматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг