Илон Маск бир кунда 16 миллиард доллар йўқотди
Олам
−
21 Октябрь 2023
13170Америкалик бизнесмен Илон Маск бир кун ичида 16,1 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index'да келтирилган.
Маълум қилинишича, тадбиркорнинг бойлиги Tesla’нинг учинчи чоракдаги ёмон молиявий кўрсаткичлари фонида камайиб кетган. Шу тариқа, компания акциялари чораклик ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, даромад ва сотишнинг пастлиги туфайли 9,3 фоизга арзонлашган.
Молиявий йўқотишларга қарамай, Илон Маскнинг бойлиги 2023 йилда 72,6 миллиард долларга ошган ва ҳозирда 210 миллиард долларга баҳоланган. Шунга қарамай, бизнесмен ер юзидаги энг бой одамлардан бири бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Американинг “Forbes“ журнали 3 октябрь куни Американинг энг бой одамлари киритилган 400 кишилик рўйхатини эълон қилган эди.
LiveБарчаси