Илон Маск бир ҳафтада 11,5 млрд доллар ишлаб топди

Жамият

image

Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маскнинг бойлиги компаниялар акциялари нархининг кўтарилиши фонида бир ҳафта ичида 11,5 миллиард долларга ўсган. Tesla акциялари ҳафта давомида 7,4 фоизга юқорилаган. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар бермоқда.

Google компаниясининг асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж ушбу ҳафтада Google компаниясининг “боши” бўлган Alphabet акциялари 14 фоизга ошганидан сўнг, мос равишда 10,4 миллиард ва 10 миллиард доллар ишлаб топган.

Сайёрадаги энг бой одам – Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир ҳафта ичида 7,7 миллиард долларга ошди, Amazon акциялари 4,6 фоизга ўсди. Аввалроқ, компанияни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Безос бош директор лавозимидан кетишини маълум қилганди. Унинг ўрнини Энди Amazon веб-сервислари раҳбари Энди Ясси эгаллайди.

Хитойнинг Pinduoduo платформаси асосчиси Колин Чжен Хуанг бу ҳафта Pinduoduo акциялари 18 фоиздан ошиб кетганидан кейин 10,7 миллиард доллар ишлаб топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг