Илон Маск ҳам “Манчестер Юнайтед” клуби харидорлари сафида

Спорт

image

Дунёнинг иккинчи энг бой одами Илон Маск “Манчестер Юнайтед”ни қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, клубни сотиб олиш учун Узоқ Шарқ, Яқин Шарқ ва Қўшма Штатлардан таклифлар келган. “Манчестер Юнайтед” мухлиси бўлган британиялик миллиардер Сэр Жим Рэтклифф, шунингдек, Илон Маск ҳам клуб сотилишини эшитгач, ўз таклифи билан чиққан. Клуб 4,5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 5,46 млрд доллар)га баҳоланмоқда ва бу нарх ошиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” эгалари Глейзерлар 2022 йил ноябрь ойида сотиб олиш бўйича таклифларни тинглашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг