Илм-фан ҳам сиёсийлашди. Россиялик ва хитойлик олимлар Япониядаги илмий лойиҳалардан четлатилди
Олам
−
24 Март 2023
4542Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги қошидаги Коинот ва космонавтика институти хорижий мутахассисларни жалб қилишни, шунингдек, қатор давлатлар, жумладан, Россия ва Хитойдан талабаларни қабул қилишни тақиқлади. Бу ҳақда бугун, 24 март куни “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли қарор 2022 йилнинг сентябрь ойидан кучга кирган. Бироқ на аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги, на Коинот ва космонавтика институти мазкур қарорга расман изоҳ берган. Таъкидланишича, аэрокосмик агентлик сунъий йўлдош ва ракеталарни яратишда қўлланиладиган технологиялар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай қадам ташлаган. Чекловлар остида Россия Федерацияси ва Хитой мутахассисларидан ташқари КХДР, Эрон, Ироқ ва Беларусь фуқаролари ҳам бор.
Шу билан бирга, маълум касбларда ишлайдиган Хитой фуқаролари учун индивидуал истиснолар жорий этилган.
Шунингдек, қаттиқлаштирилган стандартлар янги қоидалар қабул қилингунга қадар Коинот ва космонавтика институтига ишлаш ёки ўқиш учун борган ушбу мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилмаслиги маълум қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь