Илк бор: Бакудан учган самолёт Қорабоғга қўнди (видео) 

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Озарбайжон пойтахти Бакудан Қорабоғга учган биринчи самолёт Фузули шаҳри халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғнинг Фузули райони 2020 йил охирида юз берган можародан сўнг, Озарбайжон назоратига ўтган.

1News телеканалининг хабар беришича, Озарбайжон ҳаво йўлларининг Airbus A340-500 йўловчи самолёти Фузулига қўнган. Аэропортда узунлиги 3 минг метр ва кенглиги 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги ишга туширилган. 

Бундан ташқари, аэропорт Халқаро фуқаро авиацияси талабларига мувофиқ парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўниш ва навигация тизимлари, ёруғлик, бирламчи ва иккиламчи радар тизимлари билан жиҳозланган, бу аэропортга ҳар қандай турдаги самолётларни қабул қилиш имконини беради. 

Қайд этилишича, сентябрь ойининг охиригача йўловчи терминали қурилишини якунлаш режалаштирилган. Фузули халқаро аэропорти қурилиши 2021 йил февраль ойида бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг