Илгари гап бор, маблағ йўқ эди – Танзила Норбоева

Жамият

Хотин-қизлар иштирокида қабул қилинган муҳим қарорлар жамиятни демократлаштириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлайди. Амалий ишлар натижасида ўтган йилги сайлов якунлари бўйича парламентнинг қуйи палатасига 48 нафар аёл депутат этиб сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” номли форумда таъкидлаб ўтди.

“Хотин-қизлар масалалари билан шуғулланишни 2017 йил январь ойидан бошлаган бўлсам, мендан олдин бу соҳада Элмира Эркиновна (Элмира Боситхонова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – таҳр.) 5 йил ишлаганлар. Лекин улар ишлаган даврда мана шундай имкониятлар бўлмаган. Ва 2017 йилдан бошлаб, жуда катта шароитлар, имкониятлар берила бошлади.

Биринчидан, қонунларни ишлаб чиқишга рухсат берилди. Биз бир умр орзу қилган, аммо тўсиқ бўлиб келган қонунларимизни ишлаб чиқишга имконият берилди.

Иккинчидан, хотин-қизлар қўмитаси шу даражада қўллаб-қувватландики, аёллар масалаларини ҳал қилишга махсус фондлар ташкил қилинди. 

Олдин гап бор эди, маблағ йўқ эди. Қуруқ гап бўларди. Ҳозир бундай эмас. Биронта иш қиламан десангиз ҳаммасига маблағ бор. Уй-жой, аёллар бандлигини таъминлаш, уларга кредитлар ажратиш масаласи, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, касбга ўқитиш марказлари ташкил этиш масаласи кун тартибига чиқди. Умуман олганда, аёлларимизнинг овози эшитила бошлади. Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг дарди, ташвишига қулоқ солинадиган бўлди”, дейди Танзила Норбоева.

Гап келганда : “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати яқинда мамлакатда 40 ёшгача бўлган истиқболли  раҳбарлар ТОП: 40 рўйхатини эълон қилган эди.  Ушбу рўйхатга атиги 4 нафар аёл киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг