Илёс Зейтуллаев “Бунёдкор” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
14:21
1083Илёс Зейтуллаев Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўтган мавсум клубнинг мураббийлар штабида иш бошлаган Илёс Зейтуллаев “қалдирғочлар” мураббийига айланди. Шу кунларда Бельгияда Про лицензияси курсларида таҳсил олаётган мутахассис сафар олдидан жамоа билан 2 йилга мўлжалланган шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришди.
Маълумот ўрнида, Зейтуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор” 30 очко жамғариб, Суперлигани 10-ўринда якунлаганди. Мутахассис 2024 йилнинг апрель ойидан клуб мураббийлар штабида иш бошлаган.