Илҳом Неъматов ТИВда қолди
Жамият
−
25 Февраль 2020
6396Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Илҳом Тўйчиевич Неъматов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 25 февраль куни имзолаган фармони билан ушбу лавозимга янги раҳбар тайинланди. Фармон билан бугунгача Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият олиб борган Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
Илҳом Неъматов эса Ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Президент фармонига биноан у биринчи ўринбосарликдан Ташқи ишлар вазири ўринбосарлигига туширилди.
LiveБарчаси