Илҳом Маҳкамов Транспорт вазирлигини вақтинча бошқарувчи вазифасига тайинланди

Жамият

image

Илҳом Рустамович Маҳкамов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. 

Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 670-сон қарори билан амалга оширилди. 

Маълумот ўрнида, Илҳом Маҳкамов шу кунга қадар Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошларида Элёр Ғаниев Транспорт вазири лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг