Илҳом Алиевнинг собиқ қўриқчиси Туркияда ўлик ҳолда топилди

Олам

image

Кеча, 27 август куни Туркиянинг Қушадаси шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг собиқ қўриқчиси ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Turkiye” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, беш юлдузли меҳмонхонада 50 ёшли Маҳир Мамедовнинг жасади турмуш ўртоғи томонидан аниқланган. Мамедов оиласи билан Қушадасига дам олиш учун борган. У нонуштадан кейин хонасига кўтарилган, хотини билан ўғли эса айлангани кетган ва қайтиб келганида хонада жасадни аниқлаган.

“Хабар олингач, меҳмонхонага 112 тез тиббий ёрдам бригадаси ва полиция юборилди. Тиббиёт ходимлари ўтказган кўрик натижасида Маҳир Мамедовнинг вафот этгани аниқланди. Маълум муддат Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг шахсий қўриқчиси бўлган Маҳир Мамедов ўлимининг сабабини аниқлаш учун унинг жасади Измирдаги суд-тиббиёт ўликхонасига юборилади ва у ерда мурда ёриб кўрилади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Илҳом Алиев қўриқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made