Илҳом Алиев Тошкентга келди

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, “Тошкент–Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг