Илҳом Алиев ишғолдан озод қилинган шаҳарга маданий пойтахт мақомини берди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти  Илҳом Алиев Арманистон мустамлакасидан озод қилинган Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда Анар Керимовни республика Маданият вазири лавозимига тайинлаш чоғида айтиб ўтди. 

“Шуша шаҳри бунга лойиқдир. Менимча, Шушани нафақат Озарбайжон, балки минтақанинг маданий пойтахти деб ҳисоблаш мумкин. Шушининг маданий ҳаёти бой бўлиши керак”, деди Президент. 

Унга кўра, Шушани қайта тиклаш ишлари аллақачон бошланган. 

Ушбу шаҳарга мутахассисларнинг катта гуруҳи юборилган, уй-жой фонди ва тарихий ёдгорликларнинг аудитини ўтказиш, етказилган зарарга аниқ баҳо бериш режалаштирилган.  

“Биз шаҳарни тиклашни бошлашимиз керак. Шушанинг тарихий қиёфасини тиклаш керак”, дейди Илҳом Алиев. У мамлакат маданий пойтахтидаги масжидларни капитал таъмирлаш муҳимлигини таъкидлади. 

Президент яна Озарбайжонда 2021 йилни "Низомий йили" деб  эълон қилди. 

Озарбайжон раҳбари бу йил шоир ва мутафаккир Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги нишонланишини эслади. 

Алиев шунингдек диний ва архитектура ёдгорликларини муҳофаза қилиш билан бир қаторда муғам ва ашуғат санъатини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Арманистон босқини пайтида масжидларнинг 60 фоиздан кўпроғи вайрон қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг