Илҳом Алиев арманлардан озод қилинган Калбажар ва Лочин туманларига борди

Олам

image

Кеча, 16 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев биринчи хоним Меҳрибон Aлиева билан Тоғли Қорабоғнинг Aрманистон босқинидан озод қилинган Калбажар ва Лочин туманларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида давлат раҳбари ва биринчи хоним Тоганали-Калбажар трассасида Муровдағ, Калбажар-Лочин автомагистрали ва Лочин халқаро аэропортида қуриладиган туннелларнинг пойдеворини қўйди. Калбажар кичик гидроэлектр станциясида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, 110/35/10-киловолтли “Калбажар” подстанциясини очди.

Шундан сўнг, Президент Илҳом Aлиев Калбажар шаҳрида Озарбайжон давлат байроғини кўтариб, нутқ сўзлади.

Шунингдек, Президент Калбажар шаҳридаги ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишди, “Истису” санаториясига ҳам ташриф буюрди ҳамда Лочин туманидаги Калбажар-Минкенд йўли қурилиши ишлари билан танишди.

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро 2020 йил 27 сентябрда фаол жанговар ҳаракатлар бошланиши билан кескинлашди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян имзолаган уч томонлама баёнот можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхташига имкон яратди. Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхташди, бир қатор ҳудудлар Баку назорати остига ўтди, Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда арман-озар чегарасида отишма авж олиб, икки мамлакат Мудофаа вазирликлари бир-бирини ўқ узишни бошлашда айблаб келётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг