Икки йил ичида Ҳомс ҳарбий шифохонасида 5210 киши ўлдирилди — Сурия мухолифати
Олам
−
10 Июль 2021
6980Суриянинг Ҳомс шаҳри Ал-Ваэр туманида жойлашган Абдулкадир Шукфеҳ номидаги ҳарбий шифохона ҳудудида 2012 йилдан 2014 йилгача 5210 нафар суриялик тинч аҳоли ўлдирилган. Суриянинг “Инқилобий ва мухолифат кучлари миллий коалицияси” тасарруфига ўтган “Viktoria 300” номли ҳужжат маълумотлари шундан далолат беради.
Ушбу ҳужжатларни Истанбулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида коалиция раиси Носир Харири очиб берди. Унга кўра, “Viktoria 300” да шифохона шифокорларининг муҳри ва имзоси бўлган ҳужжатлар мавжуд.
“Башар Асад тарафдорлари Ҳомс вилоятининг Талл ан-Наср ҳудудида оммавий қабрларда ўлдирилганларни дафн этишди. Битта шифохонанинг мисоли сўнгги 10 йил ичида Асад тарафдорлари томонидан содир этилган жиноятларнинг кичик бир қисмидир”, дейди Ҳарири.
Коалиция раҳбари қотилликка алоқадорларни жавобгарликка тортиш учун мухолифат АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, БМТ ва инсон ҳуқуқлари фаоллари билан ишлашига ишонтирди.