Икки вилоятда қарийб 2,1 млрд сўмлик “свет” ва газ ўғирланди
3-саҳифа
−
08:54 685 1 дақиқа
Навоий ва Фарғона вилоятларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Навоий вилоятининг Нурота туманида ўтказилган назорат тадбирида “T.У.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган. Оқибатда электр таъминоти корхонасига 954 миллион сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Фарғона туманида фуқаро C.T. га қарашли умумий овқатланиш шохобчаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Оқибатда газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 130 миллион сўмлик зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.
Live
Барчаси