Икки вилоятда “долларчилар” ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ноқонуний доллар айирбошлаш билан шуғулланаётганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Р. фуқаролар Н.Х. ва И.Ч.га 4 000 АҚШ долларини 49,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Р. фуқаро А.А.дан 4 200 АҚШ долларини 51,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай Олот туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Б. 3 500 АҚШ долларини фуқаро Д.Я.га 43 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

долларчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар