Икки Nexia'нинг тўқнашиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
09 Июль 2019
4242Қашқадарё вилоятида икки Nexia автомобилининг тўқнашиб кетиши натижасида икки киши вафот этди. Яна икки киши шифохонага ётқизилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.
Хабарда келтирилишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 14:05 ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган 1994 йилда туғилган Ш.Қ. Nexia русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Аннарўз” қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса натижада, Nexia автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги Nexia автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этган. Шунингдек, ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.