Икки нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

Жамият

image

Бугун, 7 май куни Фарғона ва Самарқанд вилоятида икки нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризасига биноан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси Қудратбек Муҳаммадович Абдуллаевнинг ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Тўлқин Рўзиевич Усмонов ҳам лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан олдин тугатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг