Икки марта лотереядан миллион доллар ютган одам муваффақият сирини маълум қилди

Бу қизиқ

image

Американинг Колорадо штатидаги Пуебло шаҳрида яшовчи одам бир куннинг ўзида икки марта лотереяда миллион доллар ютиб олди. У ОАВларга бунга қандай эришганини сўзлаб берди.

Ўзини Жо Б. деб таништирган лотерея ишқибози ўйинда барқарорлик туфайли бунга эришганини айтди. Сўнгги 30 йил ичида у доимий равишда лотерея чипталарига 5-9-27-39-42 рақамларининг комбинациясини киритган.

Жорий йилнинг 25 март куни у яна икки дўкондан “Powerball“ лотерея чипталарини сотиб олади ва икки марта миллионер бўлди. У ушбу усулда лотерея ўйнашни давом эттиришни маълум қилган.

27 апрель куни Жо лотерея марказига келди ва пул мукофотини олиб кетди. У ерда у Колорадо Лотерея белгиси фонида ютуқлари миқдорини кўрсатилган иккита чипта билан суратга тушди. Омадли америкалик пулни нимага сарфлашини ҳали ўйламаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лотерея

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг