Икки марта қамалиб чиққан “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоси яна қамалди

Жамият

image

Фарғонада 43 ёшли “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзоси 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ички  ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойида Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти тарафдори 43 ёшли А.М.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, А.М. муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” сафида фаолият олиб боргани учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан.

Бироқ, у ўзига тегишли хулоса чиқармай, жиноий фаолиятини тиклаб, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Азам Шодмонов” номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг аудио-видео материалларини тарқатиб келган.

А.М.нинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда Польшада яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ўзбекларни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айналиб қолишларига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли, Қирғизистонда туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган 42 ёшли Маҳмуджон Абдумаликович Холдаров томонидан бошқарилган.

Жорий йилнинг июль ойида А.М.нинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар