Сувайш каналига улкан кема тиқилиб қолиши оқибатида тирбандлик юзага келди
Олам
−
26 Март 2021
11313Жорий йил 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди.
Контейнер кемаси Сувайш каналидаги ҳаракатни бутунлай тўсиб қўйган.
Айни пайтда кема атрофида денгиз тубини чуқурлаштириш ишлари бошланган.
Дренажлаш ишлари кеманинг периметри бўйлаб экскаваторлар ёрдамида амалга оширилади. Улар контейнер кемасининг олд қисмидаги қумларни олиб ташлайдиган экскаваторларни ва уни каналнинг чуқур қисмига тортиб олишга ҳаракат қилаётган улкан арқонларни ўз ичига олади.
Шунингдек, Каналларни бошқариш идораси Голландиянинг SMIT компанияси мисрлик мутахассисларга маслаҳат беришини кутмоқда.
SMIT компанияси мутахассислари Ever Given тўхтаган майдонга етиб келган ва кемани олиб ташлашнинг мумкин бўлган сценарийларини муҳокама қилиш учун йиғилишда қатнашган.
Дастлаб кемалар қатнайдиган йўлни очиш бўйича ишлар икки-уч кун давом этади, деб тахмин қилинган. Бироқ, мутахассислари айни пайтда Ever Given’ни саёзликдан чиқариб олишга уринаётган Boskalis компанияси раҳбари Питер Бердовскининг айтишича, бунга ҳафталаб вақт кетиши мумкин.
"Бизга турли хил усулларни бирлаштириш керак бўлиши мумкин, масалан, кемадан контейнерларни, ёқилғи ва сувни олиш, шатакчилардан фойдаланиш ва қумни ювиб юбориш каби", деб таъкидлаган у.
Сувайш каналида кемалар ҳаракати тўхтаб қолгани оқибатида ҳозирда йирик тирбандлик юзага келган. Маълумотларга кўра, Сувайш канали ҳудудида жами 150 та кеманинг ҳаракати тўсилиб қолган.
Таъкидланишича, Сувайш каналининг тўсилиб қолиши оқибатидаги зарар кунига 9,5 миллиард долларга тушмоқда.
Экспертларга кўра, каналга тиқилиб қолган юк кемаси кунига 9,5 миллиард долларлик юклар, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва нефть етказиб берилишига тўсқинлик қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.
LiveБарчаси