Икки аёлнинг фириби иш бермади

Жамият

image

Сирдарёда вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқолтин” ўтказиш пункти орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Абдумўминова Сайёра Мирзамаҳмуд қизи билан оғзаки савол-жавоб қилинганда, унинг хатти-харакатларидан божхона ходимларида шубҳа уйғонди. Унинг қўл сумкаси текширилганда, сумканнинг таг қисмидаги астари остига яширилган 395,96 граммдаги тахминий нархи 11 миллион 868 минг сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистон томон ҳаракатланаётган, Ўзбекистон фуқароси Джумамуратова Еркинай Турсинбаевнанинг ички кийимига яширилган оғирлиги 83,50 грамм бўлган тахминий баҳоси 20 миллион 875 минг сўмлик аёллар заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг