Икки аёлни фоҳишаликда айблаган “участковый”лар қамоққа олинди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2021
25187Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида икки нафар аёлнинг профилактика инспекторлари билан жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат юзасидан ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилган ва текширув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар фуқаролар Ш.Х., Н.С. ва профилактика инспекторлари И.М., Ш.П.нинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Чилонзор тумани прокуратурасига юборилган.
Бош прокуратуранинг ҳолат бўйича берган маълумотида қайд этилишича, жорий йилнинг 9 август куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари мансаб ваколатлари доирасидан четга чиққан ҳолда яшаш хонадонига кириб келаётган икки нафар аёлни асоссиз фоҳишаликда айблаб, ИИБ таянч пунктига олиб боришган ва у ерда уларнинг ҳуқуқларини бузишга қаратилган ҳаракатлар содир этишгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси