Икки аэропорт фаолияти чекланди

Жамият

image

Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ туман туфайли кўриш масофасининг қисқаргани самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” маълум қилди.

Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли HY9816/9821 (Оренбург-Наманган-Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск-Наманган-Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.

Air Arabia авиакомпаниясининг Шаржа-Наманган-Шаржа, шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг Москва-Наманган-Москва рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди. “Uzbekistan Airways”нинг HY091 (Тошкент-Фарғона), HY049 (Фарғона-Самарқанд), HY050 (Самарқанд-Фарғона) ва HY092 (Фарғона-Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг