Икки ҳарбий округга янги қўшин қўмондонлари тайинланди
Жамият
−
08 Февраль 2023 11890 1 дақиқа
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига кўра генерал-майор Ойбек Озодович Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда полковник Фаррух Нортожиевич Зиёбоев эса Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ойбек Саидов тайинловга қадар – 2017 йил октябрдан буён Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фаррух Зиёбоев эса тайинловга қадар полковник Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Фаррух Зиёбоевнинг ўрнига Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари этиб полковник Лутфулло Бузруков тайинланди.

Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль